"Ньюкасл" клубнинг уй майдони - "Сент-Жеймс Парк"ини кенгайтириб, унинг сиғимини 52 000 дан 60 000 гача оширишни режалаштирмоқда.
Football Insider хабарига кўра, "қарғалар" раҳбарияти талабнинг ортиши туфайли мухлислар барча абонементларни сотиб юборишган ва янгилари сотиб ололмаслиги каби муаммоларга дуч келишмоқда.
Ҳозирда клуб жамоа уй аренасини кенгайтира оладиган қурилиш компаниясини қидирмоқда. Бироқ, қурилишни режалаштириш жараёни ҳали бошланғич босқичда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсумдан бошлаб "Ньюкасл" сўнгги 20 йил ичида илк бор УЕФА Чемпионлар лигасида ўйнамоқда ва Премьер-лига турнир жадвалида яхши натижаларга эришмоқда.