Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Осиё кубоги-2023. Ўзбекистон терма жамоаси қайси меҳмонхонада яшаши аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий жамоасининг келаси йил бошида Қатарда бўладиган Осиё кубоги давомида қаерда туриши маълум бўлди. Демак, жамоамиз делегацияси  Доха шаҳрида жойлашган St. Regis Doha меҳмонхонасидан қўним топади. Маълумот учун, ЖЧ-2022 вақти Нидерландия терма жамоаси вакиллари айни шу меҳмонхонада яшашган.

Умуман, бўлажак Осиё кубогида иштирок этадиган барча терма жамоаларга ажратилган меҳмонхоналар рўйхати маълум. Таъкидлаш керак, айрим жамоалар турнир давомида 1та меҳмонхонада туради. Аниқроғи, Австралия  ва Баҳрайн, Уммон ва Гонконг ҳамда Ироқ ва Таиланд терма жамоалари делегацияларига 1тадан меҳмонхонада жой ажратилган. Қолган жамоалар алоҳида меҳмонхоналардан фойдаланади. Айтганча, 2019 йили БАА қабул қилган Осиё кубогида нимчорак финал ўйини олдидан Ўзбекистон ва Австралия миллий жамоалари Ал-Айн шаҳридаги меҳмонхонада бирга турганди. Бунақаси катта мусобақаларда камдан-кам учрайди.

ОК-2023: иштирокчи жамоаларга ажратилган меҳмонхоналар

Қатар - Al Messila Luxury Collection Resort (ЖЧ-2022да Франция термасини қабул қилган)

Хитой  - Le Meridien City Center Doha (ЖЧ-2022да Ж.Корея термасини қабул қилган)

Тожикистон - Banyan Tree Doha (ЖЧ-2022да Камерун термасини қабул қилган)

Ливан - Voco Doha West Bay Suites (ЖЧ-2022да жамоа қабул қилмаган)

Австралия ва Баҳрайн - Marsa Malaz Kempinski (ЖЧ-2022да АҚШ термасини қабул қилган)

Ўзбекистон - St. Regis Doha (ЖЧ-2022да Нидерландия термасини қабул қилган)

Сурия - Ezdan Palace Doha (ЖЧ-2022да Польша термасини қабул қилган)

Ҳиндистон - Hotel Steigenberger (ЖЧ-2022да жамоа қабул қилмаган)

Эрон - Al Rayyan Hotel Curio (ЖЧ-2022да Эрон термасини қабул қилган)

БАА - Waldorf Astoria Lusail (ЖЧ-2022да жамоа қабул қилмаган)

Гонконг ва Уммон - Wyndham Doha West Bay (ЖЧ-2022да Марокаш термасини қабул қилган)

Фаластин - Intercontinental Doha-The City (ЖЧ-2022да жамоа қабул қилмаган)

Япония - The Westin Doha Hotel&Spa (ЖЧ-2022да Бразилия термасини қабул қилган)

Индонезия - W Hotel Doha (ЖЧ-2022да жамоа қабул қилмаган)

Ироқ ва Таиланд - Dusit D2 Salwa Doha (ЖЧ-2022да Коста-Рика термасини қабул қилган)

Вьетнам - Holiday Villa Hotel&Residence (ЖЧ-2022да жамоа қабул қилмаган)

Жанубий Корея - Grand Hyatt Doha (ЖЧ-2022да жамоа қабул қилмаган)

Малайзия - Dusit Doha Hotel (ЖЧ-2022да жамоа қабул қилмаган)

Иордания - Century Marina Hotel Lusail (ЖЧ-2022да жамоа қабул қилмаган)

Саудия Арабистони - Al Aziziyah Boutique Hotel (ЖЧ-2022да Қатар термасини қабул қилган)

Қирғизистон - Hyatt Regency Oryx Doha (ЖЧ-2022да Эквадор термасини қабул қилган)

Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё кубоги даврида ўз машғулотларини «Қатар университети» майдонларида олиб боради. Айтиш жоиз, ЖЧ-2022 ғолиби Аргентина термаси айнан шу университет майдонларида шуғулланган эди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:44, 07.11.2023.
Ўқилди: 1890 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.