Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

ОЧЛ. "Ал Айн" гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

"Ал Айн" сафарда "Ал Файҳа"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди ва нимчорак финал масаласини 4-турдан кейин ҳал қилган иккинчи жамоага айланди.

Бугун Шарқ минтақасида Япониянинг "Кавасаки Фронтале" жамоаси ҳам Сергеевнинг "Патум Юнайтед" жамоасини мағлуб этган ҳолда, 4 ўйинда 12 очко билан кейинги босқичга йўл олган эди.

Ўзбек жамоалари орасида гуруҳдан чиқиш учун энг яхши имконият - "Навбаҳор"да бўлиб турибди. Наманганликлар иккита ўйинда ҳеч бўлмаганда 1 очко жамғаришса, кейинги босқич масаласини расман ҳал қилишади. Қолган гуруҳдаги натижалардан келиб чиққан ҳолда, "Навбаҳор" ҳозирги 10 очкоси билан ҳам гуруҳдан чиқиши мумкин. Лекин, жамоамиз 28 ноябрь куни "Ал Ҳилал"га қарши гуруҳ ғолиблиги учун ўйинда фақатгина ғалаба учун майдонга тушишига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

"Насаф" кейинги турда, ўз майдонида "Ал Файсали"ни мағлуб этган тақдирда, гуруҳдан чиқиш масаласини деярли ҳал қилган бўлади. "Пахтакор"да ҳам гуруҳдан чиқиш учун минимал имконият сақланиб қолмоқда. Бунинг учун вакилларимиз сафарда, нимчорак финал масаласини ҳал қилган "Ал Айн"нинг оптимал бўлмаган таркибини ва ўз уйида "Ал Файҳа"ни мағлуб этиши зарур бўлади. "Пахтакор" яна 6 очко жамғарган тақдирда ҳам, қолган гуруҳлардаги 2-ўрин соҳибларининг натижаларини кутишга мажбур бўлади.

Манба: @SamvelKarlenich
Киритилди: 23:50, 07.11.2023.
Ўқилди: 1388 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [4961]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [4414]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4318]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3333]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [2863]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2633]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2317]

Родри операция қилинади [1828]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1784]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/16 финалидаги Германия ва Парагвай учрашуви имкониятларини баҳолади [1713]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик