Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Неймарга қаратилган «ўқ»ми?

Баҳо:
+ | -

Бразилия президенти Лула да Силва мамлакат ёшларини Лионель Мессидан ўрнак олишга чақирди:

«Ғалаба зиёфатли кечалар билан бирлашолмайди асло». Футбол афсунгарлари юрти раҳбарининг бу сўзи гўёки, Неймарга қаратилган «ўқ» мисоли янг-ради.

Ҳа, Бразилиядек футбол мамлакати президентининг ватандошларини азалий рақиб - Аргентина миллий жамоаси етакчиси Лионель Мессига тақлид қилишга чақиргани кутилмаган ҳолат, албатта. Аргентиналик юлдуз ўз ҳисобига 8-«Олтин тўп»ни ёзиб қўйгач, Лула да Силва чиндан ҳам, кўпчилик кутмаган баёнот билан чиқди. 

«Фикримча, бразилиялик ёш футболчилар айнан Мессидан ўрнак олишлари керак. Қаранг, Лео 36 (!) ёшда, у жаҳон чемпиони, яна «Олтин тўп»ни ҳам олди ва ҳакозо... Мессини чиндан ҳам, ёшларга фидойилик намунаси сифатида кўрсатиш мумкин. Қайтараман, Лионель болалар учун илҳом манбаи бўлишга лойиқ. «Олтин тўп»ни қўлга киритиш истагидаги ҳар бир футболчи ўзини ишга тўлиқ бағишлаши, профессионал меъёрни ушлаши шарт. Бинобарин, футболда ғалабалар кўнгилхушлик, зиёфат ва турли кечалар билан бирлашолмайди асло. Биламизки, футбол дунёсида кўплар юлдузчалар чақнашади, бироқ улар кейинчалик шунчаки, сўниб қолишади. 17 ёшли болакай катта умид уйғотади, бироқ уни дарҳол сотиб юборишади», — деди Лула да Силва.

Қизиқ, Бразилия футболи бош юлдузи Неймар-чи? Нима, у ўрнак бўлишга лойиқ эмасми? Лула да Силва балки ўз баёноти билан мамлакат футболининг биринчи рақамли юлдузига «ўқ» отишни ўйлагандир... Ҳарқалай, Неймарнинг турли кўнгилочар кечаларда тез-тез кўриниш бериши кўпчиликка маълум.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 12:03, 10.11.2023.
Ўқилди: 1249 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5447]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [4277]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3367]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2608]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2465]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2242]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [2099]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2070]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1748]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1659]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик