“Ан-Наср” мағлубиятсиз сериясини 18 та ўйинга етказди.
Луиш Каштру шогирдлари Саудия Арабистони лигасининг 13-турида “Ал-Ваҳда”ни мағлуб этишди (3:1).
22 августдан буён Ар-Риёд клуби чемпионатда ҳам, Осиё чемпионлар лигасида ҳам, Қирол кубогида ҳам мағлуб бўлмади. Бу даврда “Ан-Наср” ҳисобида 17 ғалаба ва дуранг бор.
38 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду бу вақт ичида 16 та гол урди.