Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия
03/07 04:00 Португалия - Хорватия
03/07 08:00 Швейцария - Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

"Ал-Ҳилол" расмийлари Наманганга келишди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ) "D" гуруҳининг 5-тур ўйини доирасида "Навбаҳор" 28 ноябрь куни ўз майдонида Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" (Ар-Риёд) жамоасини қабул қилади.

Шу муносабат билан  "Ал-Ҳилол" вакиллари Намангандаги шароитлар билан танишиш ҳамда жамоа делегацияси истиқомат қилиши учун меҳмонхона банд этиш ва зарурий шароитларни ҳозирлаш мақсадида Наманганга ташриф буюрдилар. Меҳмонларни клубимиз вице-президенти Отабек Саматов бошчилигидаги "Навбаҳор" расмийлари кутиб олишди ҳамда  имконият ва шароитлар билан таништиришди. Меҳмон жамоа вакиллари 26 ноябрь оқшомида юртимизга етиб келишни режалаштираётганликларини  маълум қилишди.

Клубимиз вице-президенти Отабек Саматов "Ал-Ҳилол" координатори Фаҳад Ал Мадидга жамоамиз футболкасини совға қилди.

"Навбаҳор" ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:10, 13.11.2023.
Ўқилди: 2213 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик