Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Тошойна ёхуд ёниб яшаётганлар!

Баҳо:
+2 | -

Ҳар бир ёзувчининг ўз услуби бўлади. Хоҳ у профеционал ижодкор бўлсин, хоҳ ҳаваскор, боринг, ана мактаб партасида иншо ёзаётган ўқувчи ҳам ўз услубидан четга чиқишни истамайди. Мен кўпроқ мухлислар ҳақида ёзишни хуш кўраман. Сабаби кимгадир ёқиш учун, обрў орттириш учун эмас, балки ўзим мухлис бўлганим учун бу дунё менга қизиқарли ва завқлироқ туюлаверади. Шу туфайли бугун ҳам ушбу камтарона услубимдан воз кечгим келмади.

Сарлавҳанинг биринчи қисмини ўқиган футбол мухлисиниг кўз ўнгида юртимиз киноижодкорлари томонидан суратга олинган бир фильм қахрамони гавдаланган бўлса ажаб эмас. “Мана сенга олам-олам гул, этагинга сиққанича ол...” ушбу қўшиқни ҳиргойи қилиб “Пахтакор”нинг навбатдаги ғалабасини тантана билан нишонлаб, оиласига қайтаётган футбол мухлиси!.. Орадан анча вақт ўтиб “Пахтакор”нинг мағлубиятини қахрамонимиз қандай қабул қилишини яхши биласиз. Киноижодкорлар бу фильм орқали “Пахтакор”нинг ёрқин ўйинларини тарихга киришини таъминлашдан ташқари, ўша давр ўзбек мухлисининг идеалини ярата олганлар. Таниқли, марҳум актёримиз Эргаш Каримов маҳорат билан талқин этган бу образдан шуни англаш мумкинки, мухлисга футболсиз, мухлисга ғалабаларсиз ҳаёт қизиқ эмас.

Сир эмаски, футболни ҳамма нарсадан устун қўйувчи, бундай фидойи мухлислар ҳозир ҳам кўплаб топилади. Кимдир ўз мухлислигини намоён қилиш учун турли ижод намуналари яратса, яна кимдир муҳим ишларидан қолиб стадионга тушади. Яна кимдир эса ўз ҳисобидан футбол сайти очиб фаолиятини юрғазади... Мақсад битта: 90 дақиқа давом этувчи футбол ўйини ривожига муносиб ҳисса қўшиш, ушбу ўйиндан завқ олиш.

Келинг, сарлавҳанинг иккинчи қисмига лойиқ кўрилган қахрамонимизнинг бу борада қилган меҳнатларига назар ташласак. Гап шундаки бир пайтлар “Чемпион” газетасида бир фидойи мухлис ҳақида ўқиб қолгандим. Орадан анча вақт ўтиб, бундай мухлислар ҳақида нимадир ёзмаслик, адолатсизликдек туюлаверди. Ўша даврда “Чемпион”га бефарқ бўлмаганлар Алексей ГЛАЗУНОВ номини яхши билишса керак. 1981 йил 21 январда Россияда таваллуд топган Алексей ёшлигидан футболга жуда қизиқади. Лекин у туғилибоқ футболчи бўлишдек орзудан, имкониятдан маҳрум бўлган эди. Чунки у жисмоний имкониятлари чекланган, туғма ногирон эди. Орадан анча вақт ўтиб ёш Алексей Ўзбекистонга — Қувасойга, бувисиникига кўчиб келади. У серқуёш бўлгани учун ҳам Ўзбекистонни жуда яхши кўрарди. Шунингдек, у ўзбек футболининг, айниқса миллий терма жамоамизнинг энг яхши мухлисларидан бўлишга улгуради. Алексей Глазунов дастлаб ўз журналистик фаолиятини “Қувасой тонги” номли туман газетасида бошлайди. Кейинчалик футболга қизиқиши туфайли “Бунёдкор”, “Машъал” ва бир қанча ўзбек клублари веб-сайтларининг русча версиясида муҳаррирлик қилади. 2011 йил Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтган Осиё кубоги Алексейнинг ҳаётида эсдан чиқмайдиган воқеа сифатида қоладиган бўлди. У миллий терма жамоамизга мухлислик қилиш учун ўз ҳисобидан Доҳа сафарига йўл олади. Қатардаги мусобақ давомида унга ҳамроҳлик қилган Ҳасанали ота ёзган мақолаларида қаҳрамонимизни ҳам тилга олиб ўтган. Бундан мухлисларнинг хабари бор. 



Шу ўринда бир нарсани таъкидлаш керакки, футбол миллат, ирқ, дин танламайди. Футбол бу барчаники. Уни асраш, ривожига ҳисса қўшиш, ундан баҳраманд бўлиб завқ олишда мухлислар ҳуқуқи тенгдир. Биз гоҳида бошқа миллат вакили бўла туриб жамоаларимизда фаолият олиб бораётган мураббий бўладими, футболчими уни ватанпарварсизликда айблаймиз. Бу ёмон ғоя эканини ва ўз навбатида ўринсиз эканини қахрамонимизнинг юқоридаги фаолиятидан англаб олиш қийин эмас. Алексей Глазунов ҳозир ота-онасининг олдига — Эстонияга кетган. Лекин у баҳор келиши билан юртимизга қайтади. Чунки баҳор билан биргаликда юртимизга яна футбол нафаси ташриф буюради. Миллий чемпионат, клубларимизнинг халқаро майдондаги ўйинларидан ташқари миллий терма жамоамизнинг муҳим ўйинлари бизни кутиб турибди. Ишонаманки, Алексей Глазунов ҳам сиздек фидойи мухлислар билан биргаликда ўзбек футболининг ёрқин ғалабаларини тантана қилади. Чунки у серқуёш замин - Ўзбекистонни жонидан ортиқ севади!

Дилшодбек Жуманиёзов
Элликқалъа тиббиёт коллежи ўқитувчиси
(VIQOR никли мухлис)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:44, 08.01.2013.
Ўқилди: 6249 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.