«Челси» ярим ҳимоячиси Конор Галлахер ўз жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино ҳақида гапирди.
Инглиз футболчиси аргентиналик устози билан суҳбатини эслади, бунинг натижасида у ўз қобилиятига ишонч ҳосил қилди.
«Мураббий билан гаплашдик ва у мени футболчи сифатида ёқтиришини ва мен унинг режаларининг бир қисми эканлигимни айтди.
Мен буни эшитганимдан жуда хурсанд бўлдим», - дея Галлахернинг сўзларини келтиради The Guardian.