"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд билан ишлаётган агент Рафаэла Пимента шартнома ҳақида гапирди.
“Холанд шартномасидаги банд? Шартнома тафсилотлари фақат "Манчестер Сити", Эрлинг, унинг отаси ва менга маълум. Бошқа клублар бу ҳақда ҳеч нарса билишмайди. Ҳеч ким", — деди Пимента.
Эрлинг Холанд 2022 йилнинг ёзидан буён "Манчестер Сити"да ўйнамоқда. Агар 2023/2024 йилги мавсумни оладиган бўлсак, норвегиялик форвард 18 та ўйинда 17 та гол ва тўртта голли узатмани амалга оширган.
“Манчестер Сити” айни дамда АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.