Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Мбаппе - «Реал» муносабатларида залворли уч «қирра»

Баҳо:
+ | -

Охирги маълумотларга қараганда, «Реал» Килиан Мбаппе трансферидан батамом воз кечган кўринади.

Зеро, матбуот хабарларида айтилишича, мадридликларда франциялик голеадордан юз ўгириш учун 3та залворли сабаб бор ва улар маълум. Боз устига, «Мадрид»нинг Мбаппега дахлдор ёмон хотиралари қисқа ҳам эмас.

Cadena SER хабарига қараганда, Килиан Мбаппе келаси ёз «ПСЖ»дан кетишга қарор қилган тақдирда ҳам, «Реал Мадрид» раҳбарияти уни сотиб олишга уринмайди. Таъкидланишича, мадридликлар мавжуд ҳолатни обдон таҳлил қилиб, франциялик ҳужумчи трансферидан воз кечишни тақозо этадиган 3та залворли сабаб топишган.

Биринчи сабаб - Мбаппенинг маоши. Килиан янги клубидан йилига камида 20 миллион евро миқдорида маош ва катта бонусларни ўз ичига олган шартнома талаб қилади кутилишича. «Реал» раҳбарияти эса аллақачон ички маош лимитини тасдиқлаган. Унга кўра, футболчининг йиллик иш ҳақи 10 миллион евродан ошмаслиги керак. Мисол учун, айни пайт феноменал ўйин кўрсатаётган Жуд Беллингем йилига 9 миллион евро олади.

Иккинчи сабаб - клуб сиёсати. «Реал Мадрид»да клуб фалсафаси ва маданиятини тушунадиган футболчиларни ёшлигидаёқ таклиф этиш сиёсати бор. Мақсад - бошидан ёш иқтидорларда «Қироллик клуби»га нисбатан кучли муҳаббат уйғотиш. Килиан Мбаппе эса келаси йили 26 ёшга тўлади ва шу критерия бўйича клуб сиёсатига тўғри келмайди.

Учинчи сабаб - ёмон хотиралар. «Реал» 2022 йилнинг ёзида кузатилган воқеаларни ҳали унутмаган, албатта. Ўшанда Килиан Мбаппе эркин агент мақомида Испания гранди сафидан жой олишга розилик берган ва клуб унинг таништирув маросимига ҳам тайёргарлик кўра бошлаганди. Бироқ франциялик футболчи сўнгги лаҳзаларда фикрини бирдан ўзгартириб, «ПСЖ» билан янги йирик шартнома тузди. Мадридликлар бу хатти-ҳаракатни «Қироллик клуби»га нисбатан хиёнат ва ҳурматсизлик сифатида қабул қилишгани ҳам рост.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:29, 20.11.2023.
Ўқилди: 3138 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2433]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2430]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2115]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1716]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [1707]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1630]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1486]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1473]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1420]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1160]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик