"Манчестер Сити" билан ўйинда "Ливерпуль" дарвозабони Алиссон жароҳат олди, бу ҳақда жамоа бош мураббийи Юрген Клопп финал ҳуштагидан сўнг гапирди. Журналист Жеймс Кентнинг ижтимоий тармоқларда ёзишича, Алиссон тахминан беш ҳафтани ўтказиб юборади. Бразилиялик посбон сонидан жароҳат олди.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” – “Ливерпуль” учрашуви 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланган эди.
Ҳозирда "Ливерпуль" АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Юрген Клопп шогирдлари чемпионатдаги навбатдаги ўйинини 3 декабрь куни ўз майдонида "Фулхэм"га қарши ўтказади.