Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоянинг ўнг қанотини кучайтириш устида ишламоқда. "Todofichajes" нашри хабарига кўра, каталонияликлар қизиқиш доирасида "Жирона" футболчиси Арнау Мартинес бор. Каталонияликлар ёзги трансфер ойнасида 20 ёшли футболчининг трансферини расмийлаштиришни режалаштирмоқда.
Арнау ҳозирги жамоасида 2021 йилдан буён ўйнамоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2025 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Ярим ҳимоячининг трансфер қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда.
Жорий Ла Лигада Мартинес ўнта ўйин ўтказиб, иккита голли узатмани амалга оширди ва учта сариқ карточка олди.