"Жирона" бош мураббийи Мичель "Барселона"га тегишли бўлган футболчилар улар билан ўйинда қатнаша оладими ёки йўқлиги ҳақида гапирди. Эслатиб ўтамиз, жамоалар дам олиш кунлари ўзаро тўқнаш келишади.
"Пабло Торренинг шартномасида "Барселона"га қарши ўйнашга рухсат бермайдиган банд бор. Эрик Гарсиянинг трансфери трансфер ойнаси охирида содир бўлди, шунинг учун "Барселона" биздан бундай бандни киритишимизни сўрамади", - деди Мичель матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Гарсия ва Торре "Жирона"да бир йиллик ижара асосида ўйнашади. “Оқ-қизиллар” айни дамда “Реал” билан Ла Лигада биринчи ўринни бўлишиб турибди, “Барселона” эса учинчи ўринда.