Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Златан Ибраҳимович жамоадаги либоси рақамини ўзгартирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, Ибраҳимович энди 10-рақамда ҳаракат қилади. Жамоани тарк этиб «Ал-Ғарафа»га ўтган Нене айнан мана шу рақамда тўп суриб келарди. У кетгач бўшаб қолган рақамни Ибраҳимович кийиб майдонга чиқадиган бўлди.













