Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Аллегри бугун ҳужумкор футболи билан Маццарига нима таклиф эта олади?

Баҳо:
+ | -

А Серияда «Ювентус» – «Наполи» ўйини катта аҳамиятига эга: «кекса синёра» «Интер»ни таъқиб этишда давом этмоқда, «Наполи» эса кучли тўртликка кириш учун бор кучи билан ҳаракат қилмоқда. Жамоалар бу ўйинга қандай форматда ёндашмоқда? Келинг, кўриб чиқамиз.

Баҳс бугун тунда Тошкент вақти билан 00:45да старт олади. 

Жорий мавсумда «Ювентус» ниҳоят замонавий, ҳужумкор футболга ўхшаган нарсани кўрсатмоқда. Аллегри учта марказий ҳимоячи чизиғига ёпишиб олишда давом этмоқда, бироқ ҳозир бунда жамоа ўзини бутунлай бошқача ҳис қилмоқда: 14 турдан кейин «кекса синёра» А Серияда кутилган голлар кўрсаткичи бўйича учинчи ўринда бормоқда. Аммо бугунги ўйиндан сўнг «зебралар» бу ерда иккинчи ўринга чиқишлари мумкин ва бунинг учун улар неаполликлардан камида 0,17 та кўпроқ кутилган голли вазият яратишлари керак (ҳозир улар орасидаги фарқ айнан шундай). Бироқ, «Юве» ҳали ҳам юқори босимга эга эмас: PPDA индексига кўра, жамоа 14,92 кўрсаткич билан пастдан учинчи ўринни эгаллаб турибди. Яъни «Юве» ўз жарима майдони ичида тўпни ушлаб туришга ҳаракат қилмайди (ёки муваффақиятга эриша олмайди), чунки Аллегри жамоаси OPPDA бўйича 10-ўринда (PPDAга тескари кўрсаткич).

Бундай ўйин билан ҳимоя ҳозир унчалик ишончли эмас, лекин барибир ўз даражасида: рақибнинг «Юве»га нисбатан кутилган голлари бўйича «Ювентус» яна иккинчи ўринда ва яна «Интер»дан кейинги поғонани банд этган. Бироқ бошқа кўрсаткичлар бўйича (масалан, рақибнинг зарбалари, уларга қўйилган блоклар ва ўтказиб юборилган дриблинглар) жамоа ўрта ўринларда жойлашган.

Клуб, шунингдек, ҳеч қандай ҳолатда ҳам тўпга эгалик қилишни биринчи планга қўймайди. «Ювентус»нинг ўртача тўпга эгалик қилиш даражаси «Салернитана» ёки «Лечче» билан бир хил. Ижодий кўрсаткичлар бўйича ҳам жамоа ўртача ўринда. Бундан хулоса қилиш мумкинки, кўп нарса ижодий ўйинчиларнинг индивидуал фазилатларига асосланади. Яхшиямки, «Ювентус»да улар етарли: Рабьо, Кьеза, Костич, Локателли. Айтганча, Костич чемпионатнинг сўнгги учинчи қисмида узатмаларда энг яхши футболчи бўлиб турибди. Мануэль эса ҳужум зоналарига тўпни асосий етказиб берувчи ўйинчи ҳисобланади.

Аммо бу турдаги футболда энг кўп вазифани бажарувчи Федерико Кьеза бўлади. Италиялик футболчи мавсумни анча шиддатли бошлади ва энди ақлли паслар ва тўп билан югуриш бўйича А Сериянинг энг юқори поғонасидан жой олди. У ҳозирда Аллегри учун энг муҳим футболчи бўлса керак.

Энди «Наполи»га ўтамиз!

Бу ерда «Ювентус»дан кўра кўпроқ воқеалар содир бўлиши аниқ, чунки бу ерда ҳеч бўлмаганда мураббий ўзгарган. Ўзининг принципиаллигига қарамай, клубга келган Валтер Маццарри 4-3-3 схемасида ўйнашда давом этмоқда, аммо ҳозирча бу унчалик яхши натижа бермаяпти. Бироқ бу ерда тақвим катта роль ўйнайди, чунки неаполликлар учун дастлабки учта ўйин ниҳоятда оғир кечди. Трендлар ҳақида бирор нарса қайд этишга ҳали эрта, аммо бугунги ўйин бу борада кўп нарсани кўриб олишга ёрдам беради.

Ҳозирда «Наполи» 5-ўринда, аммо барча кутилган параметрларга кўра, клуб ҳеч бўлмаганда турнир жадвалида кучли учликдан жой олиши керак. Неаполликлар А Сериянинг 14-туридан сўнг энг талабчан жамоа бўлиб турибди, бироқ биринчи рақамда ҳаракат қилган ўйинларида PPDA кўрсаткичи ўртача 9,17 пасдан сезиларли даражада пастроқ («Интер»га қарши ўйинда бу кўрсаткич 15 га яқин эди, худди «Аталанта», «Реал Мадрид» ва ҳатто «Милан»га қарши баҳсларда бўлгани каби).

Гарсия ишининг асосий натижаси Ди Лоренцонинг олдинга силжиши ва чуқур паслар бўйича А Серияда биринчи ўринни эгаллашидир. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки Руди ҳар доим қанот ҳимоячиларига таянган. Пиотр Зелиньски, ўз навбатида, ақлли паслар бўйича кучли учликдан жой олди. Гарсия Спалетти ўйинидан бироз фарқ қиладиган вертикал узатмали жамоанинг услубини йиғиштириб қўйди.

Лекин, нима десак ҳам, етакчи ролни яна мавсумда 4+4 натижа қайд этган, шунингдек, тўп билан олдинга силжишда иккинчи ўринни эгаллаган Хвича ўйнамоқда. Аммо энг ҳайратланарли старт - бу Маттео Политано: италиялик футболчи А Серияни ёндириб ташламоқда, карьерасидаги энг яхши натижаларига яқинлашмоқда (ва атиги 14 турдан сўнг кўринди). Осимхен, афсуски, аллақачон жароҳат олганди бироқ, ҳозир унинг аҳволи яхши. Аммо ҳозирча унинг голлари ўтган йилгидек ҳайратланарли эмас.

Учрашув ҳақидаги фикрлар

«Интер»га қарши кечган иккинчи бўлим Аллегри ҳар қандай рақибнинг кучли томонларини йўқ қила олишини кўрсатди. Ўйлайманки, бу сафар Аллегри худди шундай қилади ва ўзининг ўтган йилги «қуруқ» созламаларига қайтиб, ҳужумдаги ишончсиз ҳаракатлардан кўра ҳимоядаги ишончлиликни афзал кўради. Кўп нарса Кьеза ва майдон марказига боғлиқ бўлади, чунки бу ерда Лоботка, Ангисса ва Зелиньскига қарши курашда ғалаба қозониш муҳим бўлади. Тўғри, Влахович ҳам кўп нарсани ҳал қила олади, бироқ «Юве»да бундай ўйинларда кўплаб имкониятлар бўлмайди. «Наполи» эса ўз навбатида, катта эҳтимол билан ўнг қанотда, Ди Лоренцо ва Политано вариантларидан фойдаланади. Улар энг яхши формада бўлган пайтида тизимли футбол янада силлиқлашади. Хвича эса чап қанотда қолиб, у ерда индивидуал ҳаракатлар орқали аниқлик яратади. Ўйиндан кўп гол кутиш қийин. Бу жамоалар ҳал қилувчи ўйинларда жуда ёмон ўйнашади, шу боис бу ерда голлар кўп бўлмаса керак. Сизнингча, учрашув қандай якунланади?

Киритилди: 13:02, 08.12.2023.
Ўқилди: 1344 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.