Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Роналду - "Ан-Наср" ҳақида: "Ғолиблар жамоаси"

Баҳо:
+ | -

“Ан-Наср” клуби сафида Саудия Арабистони чемпионатида ўйнаётган ҳужумчи Криштиану Роналду жамоанинг машғулотидан олинган суратни эълон қилди.

38 ёшли форвард ўзининг ижтимоий тармоқларида "Ғолиблар жамоаси" дея изоҳ қолдирди.

8 декабрь, жума куни “Ан-Наср” Саудия Арабистони чемпионатида яна бир ўйин ўтказади. “Ар-Риёд” Роналду жамоасига қаршилик қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:00да бошланади.

Саудия Арабистони чемпионатининг жорий мавсумида Криштиану 14 та ўйинда майдонга тушди. Ҳужумчи 15 та гол (3 таси пенальтидан) ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 16:20, 08.12.2023.
Ўқилди: 1525 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.