Ўзбекистонлик мураббий Аҳмаджон Мусаев жамоасининг яхши ўйин кўрсатганини ва рақиб жамоа терма жамоамизни менсимаганини таъкидлаб ўтди.
Аҳмаджон Мусаев, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи:
— Ўйин яхши бўлди. Мусобақага таклиф этишгани учун миннатдорчилик билдираман. Назаримда, Россия терма жамоаси бизга қарши етарли чоғланмаганди. Улар тўла куч билан ўйнашмади. Биз эса яхши ўйнадик.