"Атлетико Мадрид" президенти бўлган Энрике Сересо клубнинг сотилиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларга жавоб қайтарди.
"Атлетико" сотилмайди. Сиз ҳамма нарсани тушуняпсизми?" - дея хабар беради Marca газетаси.
Аввалроқ, мадридликлар раҳбарияти клуб акцияларининг 65 фоизини сотиш ҳақида ўйлаётгани ҳақида матбуотда маълумотлар пайдо бўлганди.
Жорий Испания чемпионатида мадридликлар 34 очко жамғариб, турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Диего Симеоне шогирдлари пешқадам “Жирона”дан 7 очко ортда қолмоқда.