Кириш Регистрация

Испания терма жамоаси "Барселона"нинг янги кашфиётини кузатмоқда

Баҳо:
+1 | -

Испания футбол федерацияси "Барселона"нинг ёш иқтидори Хави Эспартни яқиндан кузатмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.

19 ёшли футболчи мавсумолди тайёргарликдаёқ яхши таассурот қолдирган эди. Ла Лига старт олгач эса у "Барселона"да барчани ҳайратга солиб, асосий таркибда ўз ўрнини топди.

Аслида ўнг қанот ҳимоячиси ҳисобланган Эспарт кутилмаган тарзда чап қанот ҳимоячиси позициясида биринчи рақамли танловга айланди.

У "Эльче", "Атлетик" ва "Райо Вальекано"га қарши ғалабали учрашувларда юқори савияда ўйнаб, мураббийлар штаби ишончини қозонди.

Эспартнинг ёрқин ўйинлари Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте эътиборидан ҳам четда қолмади. Маълумотларга кўра, мутахассис футболчининг ривожланишини шахсан кузатиб бормоқда.

Ёш футболчининг универсаллиги ҳам унинг катта устунлиги ҳисобланади. Эспарт ҳимоянинг ҳар икки қанотида, ярим ҳимояда ва ҳужумкор позицияларда ҳам ҳаракат қила олади.

Энди асосий савол — 19 ёшли футболчи яқин вақт ичида Испания миллий терма жамоасига илк чақирувни оладими ёки йўқ.

Киритилди: 18:05, 02.09.2026.
Ўқилди: 1641 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик