"Барселона" вингери Ламин Ямал "кўк-анорранглилар" 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган "Aмерика"га қарши ўртоқлик учрашуви натижаларини сарҳисоб қилди.
Эслатиб ўтамиз, ўйин Далласда бўлиб ўтган. “Бу яхши ўйин бўлди ва мухлисларга ёқди. Қўшма Штатлардаги мухлислар олдида чиқиш қилишдан хурсандмиз.
Гарчи биз яхши ўйин кўрсатган бўлсак ҳам, ютқаздик. Биз ўз савияси билан бизни лол қолдирган жамоага қарши курашдик", - дея Ямалнинг сўзларини келтиради «Барселона» матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, 16 ёшли футболчи баҳсда олтинчи дақиқадаёқ тўпни рақиблар дарвозасига йўллаб, ҳисобни очган эди.