Кайл Уокер "Манчестер Сити"нинг 2023 йилда қўлга киритган бешта соврини ҳақида гапирди.
"Шаҳарликлар" сардори клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида "Флуминенсе" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (4:0) ўз фикрларини билдирди.
“Биз сўнгги 12 ой ичида дунёнинг энг яхши жамоаси эканлигимизни кўрсатдик. Бизнинг натижалар буни тасдиқлайди, биз ажойиб барқарорликни намойиш этдик.
Бешта совринни қўлга киритиш ақл бовар қилмайди. Айни пайтда жаҳон футболидаги маҳорат даражаси қўрқинчли, доимий ғалаба қозониш жуда ва жуда қийин. Демак, Премьер-лига, Англия Кубоги, Чемпионлар Лигаси, Европа Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби бўлиш ўзгача ва улкан ютуқ.
Бу менинг фаолиятимдаги энг яхши йил ва мен буни ҳеч қачон унутмайман”, деди Уокер.