ЦСКA собиқ мураббийи Вячеслав Чанов 2023-йилда қайси футболчи уни кўпроқ ҳайратда қолдирганини айтди.
Мутахассис Москванинг ЦСКA клуби ярим ҳимоячиси Aббосбек Файзуллаевни алоҳида таъкидлади. «Ҳамма бу трансферга шубҳа билан қаради, чунки Aббосбек унчалик баланд эмас, унчалик кучли эмас.
Маълум бўлишича, айнан шу футболчи ЦСКA ўйинини белгилаб беради», - дея Чановнинг сўзларини келтиради РБ Спорт.