"Бенфика" Жоау Невешни 100 миллион еврога сотишга тайёр.
Aввалроқ 19 ёшли ярим ҳимоячига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.
12 ноябр куни бўлиб ўтган "Бенфика" - "Спортинг" (2:1) учрашувида Премьер-лига клуби скаутлари ҳозир бўлиб, футболчини кузатишди.
Шунингдек, футболчининг товон пули 120 миллион евро эканлиги ҳақида ҳам маълумот пайдо бўлди. Португалия клуби уни 100 миллиондан камига сотишга тайёр эмас. Бу футболчини сотиб олмоқчи бўлган жамоалар тўлаши керак бўлган миқдор.
Жоау Невеш жорий мавсумда Португалия чемпионатида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.