Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Иброҳим Йўлдошев: “Шундай обрўли жамоа шарафини ҳимоя қилиш мен учун фахр”

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, айни пайтда миллий чемпионатимизда мавсумлар оралиғидаги танаффус пайти. Бошқа жамоалар қатори “Навбаҳор” футболчилари ҳам ҳордиқ чиқаришмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, “лочинлар”нинг 24 ёшли маҳоратли ҳимоячиси Иброҳим Йўлдошев билан клуб матбуот хизмати суҳбат уюштирди.

Маҳоратли футболчи якунланган мавсумда жамоа таркибида барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уриб, 3 та голга  ассистентлик қилди.

- Мавсумлар орасидаги таътилни қандай ўтказяпсиз, айни пайтда нималар билан бандсиз?

- Ўзингизга маълум, машғулотлар, ўйинлар, сафарлар туфайли футболчининг бўш вақти кам бўлади. Шу боис, таътил давомида фурсатдан фойдаланган ҳолда, оила аъзоларига кўпроқ вақт ажратяпман.

Шунингдек, мавсум давомида орттирилган жароҳатларни даволаш билан машғулман.  

- Ўтган йилги мавсум якунига кўра, Суперлигадан тушиб кетган жамоа таркибидан ОЧЛда ўйнайдиган ва ўз олдига улкан мақсадларни қўйган клуб сафига келиб қўшилдингиз. Айтингчи, қисқа вақтда икки хил даражадаги жамоада ўйнаш,“Навбаҳор”га мослашиш сизга қийинчиликлар туғдирмадими?

- Яширмайман, бошида анча қийинчиликларга дуч келдим. Аммо клуб раҳбарияти, шу жумладан, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Отабек ака Саматов, жамоамиз  бош мураббийи Самвел Вячеславович Бабаян ҳамда жамоадошларимнинг ишончлари, қўллаб-қувватлашлари боис, ушбу қийинчиликларни енгишга муваффақ бўлдим ва Худога шукр, жамоанинг ўйинига тезда мослашиб кетдим.

- Сизнингча, “Навбаҳор” якунланган мавсумда Суперлига чемпионлиги ёки Ўзбекистон кубогини қўлга кирита олмаганининг сабаби нимада?

- Аввало ҳаммаси Аллоҳдан. Менимча, бунга тиғиз тақвим ҳамда жароҳатларнинг кўплиги ҳам сабаб бўлди.  

- “Навбаҳор”даги ички муҳит борасида ҳам тўхталиб ўтсангиз...

- Ўзимни жамоада бахтли ҳис қилардим. Демак, бундан келиб чиқадики, барчаси аъло даражада.  

- Якунланган мавсумда сиз учун “Навбаҳор”нинг ўзи иштирок этган барча мусобақалардаги энг ёрқин ва энг аламли ўйинлари қайси баҳслар бўлди?

- “Навбаҳор” либосини кийган ҳолда, майдонга тушган ҳар бир ўйиним энг ёрқинлари  бўлди. Чунки шундай обрўли жамоа шарафини ҳимоя қилиш мен учун фахр.

Бироқ, афсуски, ҳар бир йўқотилган очко бизни мақсадларимиздан узоқлаштирди. Шу боис, очко йўқотган беллашувларимиз энг аламлиси бўлди.

- Тан олиш керак, “Навбаҳор” Суперлига учрашувларидан кўра, Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ)да яхшироқ, ёрқинроқ ўйин намойиш этди. Ваҳоланки, ОЧЛ қитъамизнинг нуфузли мусобақаси ҳисобланади. Буни нима билан изоҳлайсиз?

- Албатта, Суперлига ҳамда ОЧЛнинг даражасида катта фарқ бор. Шу боис, ушбу даражага мос ҳаракат қилиш бу профессионаллик ҳисобланади. “Навбаҳор”да биз – футболчилар ўз ишимизни профессионал даражада бажаришга ҳаракат қилган ҳолда, ОЧЛ баҳсларида ҳам муносиб ўйнашга интилдик.

- “Навбаҳор” мухлислари жуда талабчан бўлишларига қарамай, бир йил ичидаёқ уларнинг ёқимтойига айландингиз. Бу борадаги таассуротлар қандай?

- Албатта, таассуротлар жудаям ёқимли. Ишқибозларнинг ишончларини оқлаш учун янги мавсумда ҳам қўлдан келганича ҳаракат қиламан, иншооллоҳ.

- Демак, янги мавсумни ҳам “Навбаҳор” таркибида ўтказасиз, шундайми?

- Худо хоҳласа, шундай. Клуб билан яна бир йиллик  шартномам бор. 

- Сиз билан янги йил – 2024 йил арафасида суҳбатлашяпмиз. Шу боис, мухлисларга янги йил тилакларини билдирсангиз...

- Янги йил барчамизга омадли ва қувончли келсин. Бахтимизга ишқибозлар ҳам соғ бўлишсин ҳамда жамоамизни янги мавсумда ҳам қўллаб-қувватлашдан чарчашмасин.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 12:35, 27.12.2023.
Ўқилди: 2559 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.