Англиялик ҳужумчи Харри Кейн ниҳоят янги уйга кўчиб ўтди, у узоқ вақтдан бери Мюнхенда ўзига муносиб уй қидириб юрганди ва энди у тўрт ой яшаган ҳашаматли меҳмонхона ходимларини хафа қилиб, у ерни тарк этди. Ҳисоб-китобларга кўра унинг шу пайтгача меҳмонхонага сарфлаган маблағи 1 миллион 200 минг еврони ташкил қилди.
Эслатиб ўтамиз, Харри Кейн олдин "Тоттенхэм"да ўйнаган, у ўн икки йилни шу клубда ўтказган.