Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Қатарда ўтказилиши керак бўлган Туркия Суперкубоги учун “Галатасарой” – “Фенербахче” ўйини бекор қилинганига изоҳ берди.
“Турк спорти, айниқса футбол, жанжал билан эмас, ютуқлар билан кун тартибида бўлишини истаймиз. Спорт кундалик сиёсий рақобат учун "ўлжа" га айланмаслиги керак, бу нотўғри, нотўғри ва спортимизга ҳеч қандай фойда келтирмайди. Биз бу воқеа ўз курсидан четга чиқиб, шоу ва провокация материалига айланишига йўл қўя олмаймиз”, — дея Эрдўғоннинг сўзларини келтиради Ajansspor.
Туркия Суперкубоги доирасидаги “Галатасарой” – “Фенербахче” учрашуви кейинги кунга қолдирилди. Учрашув Саудия Арабистонида 29 декабрь, жума куни бўлиб ўтиши керак эди, бироқ ўйин старт ҳуштаги янграшига 10 дақиқа қолганида бекор қилинди. Маълум қилинишича, мусобақанинг бекор қилинишига футболчиларга Туркия Республикаси асосчиси Мустафо Камол Отатурк тасвири туширилган футболкаларни кийиш ва унинг шиори ёзилган баннерларни кўрсатиш тақиқлангани сабаб бўлган.