Мадриднинг "Реал" жамоасининг таянч ярим ҳимоячиси Аурелиен Тчуамени Давид Aлабанинг жароҳатидан сўнг мудофаа марказидаги позициясини ёпишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, австриялик тиззанинг хочсимон тўқималари ёрилиши туфайли мавсум охиригача сафдан чиқиб кетган.
Relevo нашрининг маълумотларига кўра, Тчуамени мудофаа марказида ўйнашни хоҳламаса ҳам, футболчи мослашиши керак, чунки клуб трансфер бозорига киришни ва пул сарфлашни хоҳламайди.
Манбанинг таъкидлашича, Тчуамени яқинлашиб келаётган вазифани янада яхши футболчи бўлишига ёрдам берадиган янги қийинчилик сифатида қабул қилади.