Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Назорат учрашуви: «Локомотив» - «Металлург» 4:0

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумга Тошкентда тайёргарлик кўраётган «Локомотив» жамоаси аъзолари машғулотлар билан бир қаторда назорат-синов учрашувларига ҳам жиддий эътибор қаратмоқда. Бу бежиз эмас, зеро жамоамиз машғулотларида иштирок этаётган футболчиларни кўздан кечиришда бундай ўйинлар ас қотади.

Бугун бўлиб ўтган «Локомотив» - «Метуллург» учрашуви ҳам мураббийларимиз учун фойдадан ҳоли бўлмади. Учрашувда жамоа мураббийлар штаби бир қатор футболчиларни кўздан кечириб олишди.

Маълумки, ҳозир «Локомотив»нинг бир йўла уч нафар аъзоси миллий терма жамоамиз йиғинига жалб этилган. Шу боис «Металлург»га қарши ўйинда Тўхтахўжаев, Иномов, Ҳасанов жамоага ёрдам беришолмади. Бу эса ўз навбатида мураббийларга бошқа футболчиларнинг имкониятларини текшириб олиш имконини берди.

Кучли ёмғир остида кечган ўйин икки жамоа футболчиларига ҳам майдонда ҳаракатланишда қийинчиликлар туғдирди. Учрашувда ҳисоб дастлабки декадада очилди. Ўнг қанотдан етказиб берилган тўпни Зайниддин Тожиев киритди. Бир неча дақиқа ўтиб эса жарима майдони ташқарисида яна тиниб-тинчимас Зайниддин Тожиевга нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима тўпини эса Садриддин Абдуллаев моҳирона ижро этиб, ҳисобни 2:0 га етказиб қўйди. Биринчи бўлим давомида Шадрин, Абдуллаев, Тожиевда яна бир неча қулай вазиятлар бўлди, аммо майдоннинг бугунги ҳолати жуда катта таъсир кўрсатиб ўйланган, кутилган вазиятлардан фойдаланилмади.

Иккинчи бўлимда эса Ҳаким Фузайлов бошқа таркибни майдонга ташлади. Бу таркиб ҳам биринчи бўлимда ўйнаган футболчилар каби икки тўп киритишга муваффақ бўлди. Дастлаб Акмал Холматов узоқ масофадан жарима тўпини голга айлантирди, учрашув сўнггида эса Фарҳод Тожиев «Локомотив» сафидаги дастлабки голини нишонлади ва Тошкентдаги йиғин расман якунланди.

«Локомотив» – «Металлург» – 4:0 (2:0).Дўрмон ўйингоҳи.
Голлар: З.Тожиев (10), С.Абдуллаев (18), А.Холматов (75), Ф.Тожиев (85)
«Локомотив»: Павел Бугало, Шерзод Шарипов, Руслан Мелзиддинов, Дилшод Жабборов, Салим Мустафоев, Бобур Юлдашев, Виктор Карпенко, Алан Кусов, Садриддин Абдуллаев, Александр Шадрин, Зайниддин Тожиев.
Захирадан тушганлар: Темур Ғаниев, Рустам Аъзамов, Павел Смоляченко, Собир Усмонхўжаев, Акмал Ҳолматов, Иброхим Раҳимов, Фарҳод Тожиев, Бобур Тиллабоев

«Локомотив» жамоаси аъзолари эртага, 1 февраль куни навбатдаги йиғинни ўтказиш учун яна БААга йўл олади.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 16:20, 31.01.2013.
Ўқилди: 3458 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.