Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Девис Кубоги. Ўзбекистон - Хитой 2:0

Баҳо:
+ | -

Кеча дунёнинг бир неча мамлакатларида Девис кубоги-2013нинг дастлабки босқич ўйинлари бошланди. Осиё ва Океания минтақасининг 1-зонасида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси Намангандаги "Паҳлавон" спорт мажмуасида Хитойга қарши баҳсларга киришди.

Мусобақанинг биринчи кун ўйинлари жуда шиддатли ва драматик тарзда ўтди. Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси, АТР рейтингида 46-ўринни эгаллаб турган Денис Истомин қуръага кўра баҳсларни биринчи бўлиб бошлади. Унинг рақиби Хитойнинг иккинчи рақамли теннисчиси Ди Ву бўлди (АТР рейтингида 185-ўрин).

Рейтингдаги катта фарққа қарамай, хитойлик ракетка устаси ўйинни фаол бошлади. Истомин эса дастлабки 2та сетда оддий хатоларга йўл қўйди. Натижада рақибининг геймида 2та очкони қўлга киритган Хитойнинг иккинчи рақамли теннисчиси 6:4, 6:4 ҳисобида ғалаба қозониб, 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Учинчи сет эса тай-бреккача етиб борди. Унда Истомин ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқди — 7:4.

Тўртинчи сетни 7:5 ҳисобида якунлаган Денис, бешинчи сетда рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмади — 6:2. Умумий ҳисоб — 3:2.

Куннинг иккинчи баҳси ҳам деярли 4 соатга чўзилди. Зе Жанг 1-сетни ўз фойдасига ҳал қилди — 6:4. Иккинчи сет тақдири эса тай-брекда ҳал бўлди ва унда Фаррух Дўстов ғалаба қозонди — 10:8.

Учинчи сет яна ҳамюртимиз фойдасига ҳал бўлган бўлса (6:4), тўртинчи сетда Жанг ғалаба қозонди (6:3).

Ҳал қилувчи сет ҳам муросасиз кечди. Ҳар иккала теннисчи ўз геймини ютиб борди ва ҳисоб 5:4 га етди, Фаррух фойдасига. Ўнинчи геймни хитойлик теннисчи тўпни ўйинга киритди. Дастлабки 3та тўп узатишини ютиб олган ҳамюртимиз, ҳисобни 0-40га етказди. Жанг эса 2та тўп узатишидан сўнг очкони қўлга киритди — 30-40. Хитойнинг 1-рақамли ракеткаси геймда ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Аммо у тўр ёнига чиқиб, очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйиши мумкин бўлган оддий вазиятда хатога йўл қўйди. Бешинчи сет 6:4 ҳисобида Фаррух Дўстов фойдасига ҳал бўлди.

Бугун турнирда жуфтликлар ўртасида баҳс бўлиб ўтади. Ўйин 12:00да бошланади ва у спорт канали орқали тўғридан-тўғри намойиш қилинади. Дўстон/Истомин жуфтлиги Мао Син Гонг/Же Ли жуфтлигига қарши кортга чиқади.

Девис кубоги. Осиё ва Океания минтақаси. 1-зона.
ЎЗБЕКИСТОН - ХИТОЙ - 2:0
Денис Истомин - Ди Ву - 3:2 (4-6, 4-6,  7-6 (4), 7-5, 6-2)
Фаррух Дўстов - Зе Жанг - 3:2 (4-6, 7-6 (8), 6-4, 3-6, 6-4)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:58, 02.02.2013.
Ўқилди: 4665 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик