Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 19:30 Нефтчи - Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Девис кубоги: Ўзбекистон - Хитой - 4:1

Баҳо:
+1 | -

Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Девис кубогининг Хитойга қарши баҳс тақдирини муддатидан аввал ҳал қилиб бўлганидан кейин, бугун бўлиб ўтган яккалик баҳсларида жамоанинг 3 ва 4-рақамли теннисчиларига ўйнаш имконияти берилди.

Сарвар Икромов ҳозирги кунда АТР рейтингида 554-ўринни эгаллаб турган бўлса-да, Хитойнинг 1-рақамли ракеткаси, АТР рейтингида 58-ўринни банд этиб турган Зе Жангни мағлуб эта олди. Сарвар ҳар иккала сетда биттада брейкка эришиши умумий ғалаба учун кифоя қилди — 6:3, 7:5.

14 январь куни 18 ёшни қаршилаган Темур Исмоилов учун эса Хитойнинг 2-рақамли спортчисига қарши баҳс тажриба вазифасини ўтади. Ди Вуга қарши ўйиннинг биринчи сетида Темур ҳаяжонланди шекилли, барча геймларни бой берди — 0:6.

Иккинчи сетда эса бироз ўзига келди ва рақибининг тўп узатишида ҳам очкони қўлга киритди. Аммо хитойлик теннисчи кескинроқ ўйнай бошлади ва бу сетни ҳам ўз фойдасига ҳал қилди — 2:6.

Ўзбекистон терма жамоаси кейинги босқичда Австралия билан куч синашади. Бу баҳсга Ўзбекистон мезбонлик қилади. Вакилларимиз ушбу рақибдан ўта олишса, кузда Жаҳон лигасига ўтиш учун яна бир марта ҳаракат қилиб кўришади.

Девис кубоги. Осиё ва Океания минтақаси. 1-зона.
ЎЗБЕКИСТОН - ХИТОЙ - 4:1
Денис Истомин - Ди Ву - 3:2 (4-6, 4-6,  7-6 (4), 7-5, 6-2)
Фаррух Дўстов - Зе Жанг - 3:2 (4-6, 7-6 (8), 6-4, 3-6, 6-4)
Фаррух Дўстов/Денис Истомин - Мао Син Гонг/Же Ли - 3:0 (6:3, 7:6, 6:3)
Сарвар Икромов - За Жанг - 2:0 (6-3, 7-5)
Темур Исмоилов - Ди Ву - 0:2 (0-6, 2-6)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:26, 03.02.2013.
Ўқилди: 4650 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.