Кириш Регистрация

Катанец ҳужумда кимни ўйнатгани яхшироқ?

Баҳо:
+ | -

Кеча "терма жамоа ҳужум чизиғида кимни кўришни хоҳлардингиз?" деб ўтказган сўровномамизда Игорь Сергеев ва Остон Урунов деярли бир хил натижа қайд этишди.  Дуранг деса ҳам бўлади.

Келинг, ҳужумчиларимизни устун томонларини санаб ўтишга ҳаракат қиламиз.

Игорь Сергеев

Игорнинг энг катта устунлик томони бу унинг жуда катта ҳажмда иш бажариши бўлса керак. Доим ҳаракатда. Тўп рақибда бўлганда ҳимоячиларга босим қилиш, орқароққа тушиб тўп учун курашиш,  зоналарни ёпиш. Яна бир устунлиги тўп учун доим курашади. Тўпни ушлаб туриши бошқа ҳужумчиларимизга қараганда нисбатан яхшироқ. Яна бир томони атлетик тарафдан бақувват. Бу ҳимоячилар билан курашда фойда беради. Бош билан ҳам яхшироқ ўйнайди.

Остон Ўрунов

Остоннинг энг катта устун томони бу тезлик ва дриблинг бўлса керак.  Қўшимчасига тезликда ҳам дриблинг ишлатиб қочиб кета олади.

Остон асли марказий ҳужумчи эмас. Лекин¸ Шомуродов жароҳат олганидан сўнг марказда фойдаланилса керак. Ёки вазиятга қараб қанотда ҳам ўйнайверади.

Шунингдек, қанотдан қочиб кетиб шерикларига тўп етказиб бериши ҳам жойида. Ижрочилик маҳорати ҳам жойида. Қийин вазиятда тўпни қандай дарвозага йўллашни ёки етказиб беришни яхши билади. Қўшимчасига бақувват.

Терма жамоамиз қарши ҳужумда ўйнаса Катанец айнан ундан фойдаланса керак.

Бобур Абдухолиқов

Бобурнинг охирги пайт энг катта устун томони бу яримта вазиятдан ҳам гол ура олиши бўляпти. Унга яримта вазиятга имкон беринг, ўша вазиятдан гол уриб кета олади. Мексика билан ўйинга ўхшаб ўйин давомида унчалик кўринмай туриб битта вазиятдан гол уриб кета олиши мумкин. Бу қолган шерикларига нисбатан унинг устунроқ томони.

Гол ура олиш, голни сезиш қобилияти жуда юқори. Жарима майдони ичида ҳужумчиларга хос қаерда туриш кераклигини, тўп қаерга келиши мумкинлигини сеза олади.

Тезлиги ҳам жойида. Гавда ва бўй жиҳатидан шерикларига ютқазгани учун кўпчилик уни имконияти паст баҳолаган кўринади. Нимагадир Катанец ундан яширин қурол сифатида фойдаланса керак деб ўйлайман. Айниқса, гол ура олмаятган вазиятларда.

Ўйинчиларни камчиликларини санаб ўтирмадим. Турнирдан олдин негативларни ортга суриб, терма жамоамизни қўллаб қувватлаймиз.

Равшан Салимов.

Манба: https://t.me/Salimov_football
Киритилди: 10:26, 13.01.2024.
Ўқилди: 5683 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8868]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6369]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5304]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3717]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3499]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2572]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2351]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2330]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2254]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик