«Барселона» клуби президенти Сандро Росселнинг айтишича, у «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ҳеч қачон жамоасига олиб келмас экан, ҳатто бу текинга амалга оширлиса ҳам.
«Реал»да бир нечта буюк футболчилар бор. Уларнинг бирини мен жамоага олиб келган бўлардим. Касильяс? Мендан қандайдир шаъмани кутманг.
Роналдуни текинга олармидингиз? Баъзида текинга олинган нарсалар қимматга тушиши мумкин. «Эль-класико»да барча каби мен ҳам ҳаяжонланаман. Бу шундай ўйинки, ғалаба футболчиларники, мағлубият эса президентники деб ҳисобланади.
Албатта Гвардиолани соғинамиз. Унинг «Барселона»даги ишлари аллақачон клуб тарихига кириб улгурди. Лекин ҳаёт бир жойда тўхтаб қолмайди.
Агар у қачондир клуб президентлигига номзодини қўйса, мен албатта унга овоз бераман»,- дейди Россел.