Германиянинг "Унион" жамоаси бош мураббийи Ненад Бьелица 13-турдан ўрин олган "Бавария" билан ўйинда (0:1) юзага келган шов-шувли эпизод ҳақида гапирди.
74-дақиқада Берлин жамоаси футболчилари тўпни ён чизиқдан чиқариб юборишди ва Бьелица уни оёғи билан тўхтатди. Сане тўпни қабул қилиш ва ўйинга киритиш учун мураббий олдига югурди, бироқ хорватиялик мутахассис тўпни улоқтириб юборди. "Бавария" футболчиси Бьелицага нимадир деди, шундан сўнг мураббий Саненинг юзига икки марта тарсаки туширди. Эпизод натижасида Сане сариқ карточка олди, Бьелица эса қизил карточка олди.
"Мен кечирим сўрайманми? Фақат жамоа олдида. Лекин Саненинг олдида эмас. У олдимга келиб, мени ғазаблантирмоқчи бўлди. Албатта, мен бунга тўғри муносабат билдирмадим. Мураббийлар бундай муносабат билдирмаслиги керак. Бу эпизод ҳақида қўшимча қиладиган ҳеч нарсам йўқ", - дели Ненад Бьелица Bild билан суҳбатда.
Германия Бундеслигасида ўтказилган 18 ўйиндан сўнг “Бавария” 44 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. "Унион" 14 очко билан 15-ўринда.