"Барселона" раҳбарияти испаниялик мутахассис Хавининг Каталония жамоаси бош мураббийи сифатидаги келажаги борасида бир қарорга келди.
Sport нашрининг хабарига кўра, "Барселона" Хавини тез орада истеъфога чиқармайди. Мураббий жамоа билан камида 2023/2024 йилги мавсум охиригача ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, 25 январь куни Испания кубогининг чорак финал учрашуви якунига етди ва унда "Атлетик" ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилди. Бильбаодаги “Сан-Мамес” стадионида бўлиб ўтган ўйин мезбонларнинг қўшимча вақтда 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.