Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

АПЛ. 2023/24 йилги мавсумда энг кўп голли вазият яратган футболчиларни биласизми?

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити", "Ливерпуль" ва "Арсенал" юлдузлари жорий мавсумнинг энг креатив футболчилари бўлиб туришибди. Гарчанд Кевин Де Брюйне мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборганига қарамай, унинг ўрнига янги-янги номлар пайдо бўлди. Айнан улар катта майдонда ўзини кўрсатмоқда. Қуйида АПЛда кўп имкон яратиш борасидаги етакчиларни билиб оласиз.

8. Муҳаммад Салоҳ – 47 та

Салоҳ ҳозирга қадар нафақат "Ливерпул"нинг тўпурари, балки энг ижодкор вакилига айланиб улгурди. У 8 та ассист қайд этиб, бу борада Олли Уоткинз билан бирга энг яхши натижа қайд этиб турибди. Салоҳ ўртача олганимизда, ҳар 79.2 дақиқада бир голда иштирок этмоқда.

7. Мартин Эдегор – 47 та

Сиз айтишинингиз мумкинки, Эдегор охирги пайтларда ўзининг энг яхши формасида эмас. Аммо шундай ҳолда ҳам норвегиялик энг яхши креатив футболчилар орасида бўлиб турибди. Эдегор 47 та вазият яратди. Аммо 3 тагина ассист қайд этди. Бундай номутаносибликни фақатгина "Арсенал" ҳужумчиларининг омадсизлиги билан изоҳлаш мумкин.

6. Хулиан Алварес – 48 та

Бу мавсумда Алварес асосий таркиб вакилига айлана олди. У "шаҳарликлар" учун ярим ҳимоячи, Холандсиз даврларда эса марказий ҳужумчи вазифасини бажариб бермоқда. Аргентиналикнинг тўпни қизғонмаслиги унга 12 та голда қатнашишга ёрдам берди. Улардан 6 таси гол, 6 таси эса ассист.

5. Трент Александер-Арнольд – 49 та

Александер-Арнольд гибрид ярим ҳимоячига айланганидан бери янада яхшиланди. 49 та имконият яратишни ҳамма ҳам эплай олмайди. Яна қанот ҳимоячиси бўла туриб...

4. Букайо Сака – 54 та

Сака "Арсенал" бу мавсумда урган голларнинг 28 фоизида қатнашган. Бу дегани у ҳар ўйинда ўртача 2.7 та имконият яратаётганини англатади. Тўпчилар ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашса бўладиган позицияда кетмоқда. Бунда Сака муҳим ўрин эгаллайди. Унинг ўйини чиқса, Артета жамоасига ҳам яхши бўлади.

3. Киран Триппьер – 54 та

Триппьер "Атлетико"дан олиб келинган эди. 2021 йилдан бери у АПЛнинг энг яхши футболчилари қаторида эътироф этилмоқда. 33 ёшли футболчи "Ньюкасл" сафида 88 та баҳсда 18 та ассист ва сон-саноқсиз имкониятлар яратди. Бу мавсумда эса 54 та имконият айнан инглиз ҳимоячиси томонидан яратилган.

2. Бруну Фернандеш – 55 та

"МЮ"нинг ишлари унчалик ҳам яхши эмаслигига қарамасдан, Фернандеш ўз вазифасини зўр бажармоқда. Масалан, у сўнгги 2 та ўйинда хА (expected Assists) бўйича лигадаги энг яхшиси бўлиб турибди. Португалиялик амалда фақатгина 3 тагина ассист қайд этгани, унинг муаммоаси эмас. Балки бутун жамоаникидир.

1. Паскал Гросс – 55 та

"Брайтон"нинг ишлари бу мавсумда ҳам ёмон кетмаяпти. Бунда Гросснинг ўрни беқиёсдир. Ярим ҳимоячи АПЛда 6 та ассист қайд этди. У ўртача ҳар бир ўйинда 2.9 та вазият яратмоқда. Германия терма жамоаси аъзонинг катта клублар эътиборига тушгани ҳам бежиз эмас.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 13:00, 27.01.2024.
Ўқилди: 1479 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.