Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Месси ва Роналду ўртасидаги сўнгги ўйин қандай саволларга жавоб беради?

Баҳо:
+ | -

Февраль ойининг биринчи оқшомида Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган турнирда "Интер Майами" ва "Ан-Наср" клублари тўқнаш келишади. Ушбу ўйин Лионель Месси ва Криштиану Роналду учрашуви туфайли алоҳида эътиборни тортмоқда. Португалиялик яқинда жароҳат олди, бироқ унда тузалиб, майдонга тушиш учун барча имкониятлар бор. Кўплаб футбол мухлислари ушбу ўйинни интиқлик билан кутмоқда ва у қандай саволларга жавоб беришини тушунишга ҳаракат қилмоқда.

Месси ёки Роналду: ким бугун кучлироқ

Лионель Месси ва Криштиану Роналдуни солиштириш бефойда, чунки улар футбол майдонида турли кучлар, турли позициялар ва турли функцияларга эга. Уларни нафақат ўз даврининг, балки умуман футболнинг энг буюк футболчиси сифатидаги мақомлари бирлаштиради. Ва шунга қарамай, аргентиналик ва португалияликни таққослашдан қочиб бўлмайди. Бу футбол мухлисларига жуда ёқади. Юзма-юз учрашув, бу ажойиб имкониятдир.

Айни дамда Месси-Роналду жуфтлигидан қайси бири яхшироқ деган саволга “Интер Майами” – “Ан-Наср” учрашуви жавоб бериши мумкин. Бугун Криштиану Лео билан солиштирганда яхшироқ формада кўринади. Португалиялик футболчи 2023 йилнинг энг яхши тўпурари бўлди ва у қаттиқ машғулотларда давом этмоқда. Аргентиналик футболчи МЛСнинг навбатдаги мавсуми якунланганидан кейин бир муддат таътилда ўтказди. Кейин у индивидуал тарзда шуғулланди ва нисбатан яқинда "Интер Майами" билан мавсумга тайёргарлик кўра бошлади. Месси оптимал ҳолатга эриша олди, дейиш қийин.

Месси ва Роналду ўртасидаги бўлажак ўйин "Сўнгги рақс" деб номланди. Футболчиларнинг ёшини ҳисобга олсак (португалиялик футболчи бир ҳафтадан кейин 39 ёшга тўлади, аргентиналик эса ёзда 37 ёшга тўлади), бу ҳақиқатан ҳам уларнинг сўнгги юзма-юз ўйини бўлиши мумкин. Мухлислар унинг натижасини фаол муҳокама қилишди, кўпчилик бу ўртоқлик ўйини эканлигига аҳамият бермайди. Хулоса қилиб айтганда, Месси ва Роналду борларини бериб ўйнайдиган баҳс.

МЛС ёки Саудия Арабистони

"Интер Майами" - "Ан-Наср" учрашувини лигаларни таққослаш призмаси орқали ҳам кўриш мумкин. Саудия Арабистони клублари ўзларининг кенг молиявий имкониятлари туфайли юлдузларни жалб қилишди. Роналду тез орада Саудия лигаси жаҳон футболи координата тизимидаги энг яхши лигалардан бирига айланишини такрорлашдан чарчамайди. МЛСда молиявий қоидалар жуда қатъий ва маҳаллий клублар саудияликлар каби топ-футболчиларни шунчаки ололмайди. Ва шунга қарамай, кўплаб юқори мақомли футболчилар фаолиятининг охирига келиб, МЛСга жўнаб кетишади, бу ерда уларни нафақат даромад, балки фаровон ҳаёт ҳам ўзига жалб қилади.

“Ан-Наср” айни дамда Саудия Арабистони лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва чемпионликни қўлга киритишни мақсад қилган. "Интер Майами" сўнгги олти ой ичида бир қанча юлдуз ўйинчилар билан шартнома имзолади ва МЛСнинг юқори мақсадларига эга. Ўзаро ўйин қайси клуб ва қайси лига тўғри йўналишда кетяпти, деган саволга, бошқа жиҳатлар қаторида, футбол сифатини ҳам ҳисобга олган ҳолда жавоб бериши мумкин.

“Интер Майами” амбициялари

"Интер Майами" МЛСда 2020 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Биринчи ва учинчи мавсумларда жамоа плей-офф йўлланмасини қўлга киритган бўлса, иккинчи ва тўртинчи мавсумларда эса йўқ. 2020 йилда “Интер Майами” плей-оффнинг дастлабки босқичида, 2022 йилда эса биринчи босқичда ўтказиб юборилган эди. Лионель Месси, Серхио Бускетс, Жорди Альба ва Луис Суаресни қўлга киритгандан сўнг,к луб нафақат плей-оффга чиқиш, балки МЛС кубоги учун курашиш, яъни лигада ғалаба қозониш ҳақида ҳам ўйласа керак. Албатта, жамоанинг мавсумолди истиқболига баҳо бериш қийин, аммо Херардо Мартино жамоасининг “Ан-Наср”га қарши бўлажак ўйини “Интер Майами” келаси мавсумда ўз олдига қандай мақсадлар қўйиши мумкинлиги ҳақидаги баъзи саволларга жавоб бериши мумкин.

Киритилди: 13:19, 30.01.2024.
Ўқилди: 2964 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.