"Ливерпул"нинг собиқ футболчиси Дэнни Мёрфи "Барселона" бош мураббийи лавозимига аргентиналик Лионель Мессининг номзодини таклиф қилди.
“Мен Мессини бош мураббий этиб тайинлаган бўлардим. Мухлислар бу танловни албатта қўллаб-қувватлашади.
Лео тегинадиган ҳамма нарса олтинга айланади. Лионель ҳақиқатга тўғри келмайдиган нарсаларни қилиш учун ерга юборилган. Ва бу менежмент билан тугамайди", деди Дэнни.