"Атлетик" вингери Нико Уильямс ёзги трансфер ойнасида жамоасини алмаштириши мумкин. 21 ёшли испаниялик футболчининг фаолиятини давом эттириш вариантлари орасида "Реал" ва Бирмингемнинг "Астон Вилла" клублари бор, деб хабар беради Todofichajes.
Қироллик клуби агар Килиан Мбаппе билан шартнома имзоланса, жамоани тарк этиши мумкин бўлган Родригога муқобил сифатида Уилямсни кўриб чиқмоқда. Никонинг трансфер нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.
Унинг басклар билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Ла Лиганинг жорий мавсумида Уилямс 20 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди.