Каталониянинг "Барселона" клуби президенти Жоан Лапорта ёзда жамоага супер юлдузни таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда Sport нашри хабар берди.
Манба берган хабарга кўра, "кўк-анорранглилар" Италиянинг "Милан" клуби ҳужумчиси Рафаэль Леауни асосий мақсад сифатида белгилаган.
"Барселона" "россонерилар"га жозибадор таклиф қила олади деб ҳисобламоқда.
Леаунинг ўзи ёзда Англия премьер-лигасига ўтмоқчи.