Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Насаф» плей-оффда ўз юришини бошлайди. Рақиб — «Ал-Айн» (превью)

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар Лигасининг нимчорак финалида Қаршининг “Насаф” жамоаси БААнинг “Ал-Айн” жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув 14 февраль, чоршанба куни Тошкент вақти билан 19:00 да “Марказий” стадионида бўлиб ўтади.

Бу учрашув “Насаф” учун янги мавсумнинг биринчи расмий учрашуви бўлса, “Ал-Айн” 5 кун олдин БАА Кубоги доирасидаги “Ал-Иттиҳод Калба”га қарши ўйинда майдонга тушишга улгурди ва ғалаба қозонди.

Амирликларда ҳозир футбол мавсуми давом этмоқда. Жамоа чемпионатнинг иккинчи ўрнида бормоқда. Улар етакчи “Ал-Васл”дан 8 очко кам тўплаган.

Жамоа бош мураббийи клуб учун тақвим жуда тиғиз эканлиги ҳақида айтиб ўтди.

Қаршининг “Насаф” жамоаси мавсум оралиғида таркибини янги юлдузлар билан тўлдирди. Аммо таркибда муаммолар мавжуд.  Бугунги ўйинни ОАВдаги хабарларга таянадиган бўлсак, Шерзод Насруллаев, Зафармурод Абдураҳматов, Алибек Давронов, Зоран Марушич, Умид Эргашев ва Ислом Кенжабоев каби тажрибали ўйинчилар ўтказиб юбориши мумкин.

Бундан ташқари, Бердиев Зафармурод Абдураҳматовнинг ҳолати ҳақидаги саволга тўхталиб, унинг руҳий ҳолати яхши эканлигини айтиб ўтди. У шамоллагани сабабли 3-4 кун машғулотларда иштирок этолмаганига қарамасдан, катта эҳтимол билан майдонга тушади.

“Насаф” “Ал-Айн” клубига қарши икки бора тўқнаш келган. Қашқадарёда дуранг қайд этган жамоа, меҳмонда кичик (0-2) ҳисобида мағлубиятга учраган. “Насаф” бош мураббийи бу ўйиндан кейин икки жамоада катта ўзгаришлар бўлганини, рақиб ҳозир бутунлай ўзгача жамоа эканлигига тўхталди.

Ушбу ўйин курашларга бой бўлади. Рўзиқул Бердиев жамоа янги мавсумнинг биринчи учрашувида майдонга тушаётгани сабабли ҳам эҳтиёткор ўйин тактикасини танлашини айтиб ўтди. Бундан ташқари, мураббий рақибнинг ҳужумкор ўйин кўрсатаётганига алоҳида тўхталди.

Рақиб жамоа бош мураббийи Эрнан Креспо Қарши жамоасини яхши ўргангани ва уларни ҳурмат қилишини алоҳида таъкидлади. Шунга қарамай, таъкидлаш мумкинки, “Ал-Айн” жамоасининг аксар ўйинчилари легионер эканлигини ҳисобга олинса, Чемпионлар Лигасидаги лимит сабаб, уларнинг кўпчилиги Чемпионлар Лигаси баҳсларида иштирок эта олмайди. “Ал-Айн” жамоаси бугунги ўйинда ротация ишларини амалга оширади.

Гуруҳ баҳсларида икки жамоа ҳам етакчи ўринни эгаллади. “Насаф” бу натижага 11 очко билан эришган бўлса, “Ал-Айн” А гуруҳида 15 очко билан етакчиликни қўлга киритди.

“Ал-Айн” гуруҳ босқичида 17 та гол уришга муваффақ бўлган. Бу кўрсаткич бўйича улар “Кавасаки” жамоаси билан биргаликда гуруҳ ўйинлари етакчиси. Аммо жамоа 6 ўйинда 9 бора ўз дарвозасининг дахлсизлигини сақлай олмаган.

“Насаф” гуруҳ ўйинларида камроқ гол урди: 10 та. Қаршиликлар 6 бора ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан.

Гуруҳдаги ўйинлардан келиб чиқадиган бўлсак, бугунги ўйинда БАА клуби ҳужумкор ўйин кўрсатишини тахмин қилиш мумкин.

“Насаф” ҳам ҳозирда кучли ҳужумчиларга эга, таркибга Ўзбекистон термаси ҳужумчиси Бобур Абдухолиқовнинг жалб қилинганини ҳисобга олсак, бу ўйинда Қашқадарё жамоасининг ҳам рақиб майдонида хавфли вазиятларни юзага келтиришини кутса бўлади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:33, 14.02.2024.
Ўқилди: 1734 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.