Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Пьер-Эмерик Обамеянг: «Каталонияликлардан ҳамон хабарлар келмоқда»

Баҳо:
+ | -

Айни пайт «Марсел»да «иккинчи ёшлиги»ни ўтказаётган Пьер-Эмерик Обамеянг таниқли инсайдер Жерар Ромеро билан суҳбат давомида «Барселона»даги фаолиятини эсга олди.

Габонлик ҳужумчининг айтишича, унда «Челси»дан кетгач, тўғри Каталонияга қайтиш имкони туғилган экан, бироқ.

— Пьер-Эмерик, «Барселона»даги даврни қандай эслайсиз?
— Каталония клуби тизимига тааллуқли барчадан, жумладан, мухлислардан самимий муносабат ва муҳаббат учун бағоят миннатдорман. Айтишим жоиз, мени соғинаётган «Барса» мухлисларидан ҳалигача хабарлар олиб турибман. Бундай эътибор жуда ёқимли, албатта.

— Сир бўлмаса, каталония­ликлар қандай хабарлар ёзишмоқда?
— Асосан «Барселона»га қайтишим ҳақида. Охир-оқибат, қайтиш амалга ошгани йўқ. Нега? Бунисини билмайман. Бу — ҳаёт, тақдир тақозоси. Аслида бутун қалбим билан Каталонияга қайтишни хоҳлагандим, аммо... Умуман, жамоада ўтган 8 ойлик умримга асло ачинмайман, аксинча, бундан чинакамига фахрланаман. Бинобарин, «Камп Ноу»да ақлга сиғмас онларни бошдан кечирдим.

— Айтишларича, «Барселона»дан кетишингизга молиявий муаммолар сабаб бўлган экан...
— Тўғри, кетишим «Барселона»да юзага келган молиявий етишмовчиликлар билан боғлиқ. Ўшанда клуб бирор футболчини сотиши керак эди ва раҳбарият мени трансферга қўйди. Бунинг учун кимдандир ўпкаланишим ўринсиз. Ўзимга қолса, «Барса»да яна бир неча йил ўйнашга мойил эдим. Умуман, ҳеч нарсадан афсусланмайман. Чунки ҳаёт шунақа. Факт шуки, клубда оз фурсат ўйнаган бўлсамда, чинакамига завқландим, энг муҳими, ёрқин ва ёқимли хотиралар қолди.

— 2022 йилнинг августида Барселонадаги уйингизда талончилик юз берди. Ўша воқеа оилангизга қандай таъсир қилганди?
— Талончилик оқибатида айниқса, фарзандларим кўп азият чекишди. Улар ҳалигача тунда ёлғиз ухлай олишмайди, қаттиқ қўрқиб қолишган. Умуман, ўша жиноят барчамизни «шок» ҳолатига туширганди. Худога шукрки, ҳеч ким жиддий зарар кўрмади, фақат айрим нарсаларни ўғирлаб кетишди...

— «Кўк-анорранглилар»нинг бугунги муаммолари юзасидан нима дея оласиз?
— Мавсум ҳали тугамади, ЧЛнинг асосий қисми ҳам олдинда. Ҳа, «Барселона» реал муаммоларга дуч келмоқда, аммо жамоа ҳар қандай ҳолатда ҳам, жорий мавсум нимадир ютиш учун бор имкониятларини ишга солиши шарт. Менимча, Хави жуда малакали мураббий. Унинг инсонийлик сифатлари ҳақида эса гапиришга ҳожат ҳам йўқ — шунчаки, идеал! Клуб унга ишониши керак. Аминманки, Хави кетишидан олдин жамоага бор кучини беради.

— Юрген Клопп «Барса»ни талаб даражасида бош­қара оладими, сизнингча?
— Агар бунинг иложи топилса, «Барселона» Клопп билан ҳамкорликдан мислсиз дажарада наф кўрарди. Зеро, гап ўз жамоасига жон фидо қиладиган, барча зарурий нарсаларни берадиган мураббий ҳақида кетмоқда. Унутмайлик, Клопп етарлича совринлар ютиш асносида нималарга қодирлигини исботлашга улгурди. Демак, унга шубҳа билан қараш ортиқча.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:52, 16.02.2024.
Ўқилди: 4923 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.