Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Суперлига ва Пролига клублари тарбияланувчилари ҳақида

Баҳо:
+ | -

Лига профессионал футбол клублари пойдеворига жиддий эътибор қаратаётгани маълум. Суперлига ва Пролига клуби ОФК лицензиялаш талабини бажара олиши лозим. Бунда албатта клуб тарбияланувчиси масаласи муҳим роль ўйнайди.

MyLeague платформаси орқали рўйхатдан ўтказилаётган футбол клубларидаги ҳолат суратда аниқ кўрсатиб ўтилган. 5 та футбол клуби ўз академиясига эга. Яна 5 та клуб қошида эса футбол мактаби фаолият юритмоқда.

ЎФА ҳудудий академияларининг тенг ярми ўз вилоятининг асосий жамоаси билан ҳамкорликда ишлаш бўйича уч томонлама келишувга эришди. Бунда ҳудудий академия ҳамда профессионал футбол клуби шартнома давомида бир тизимда фаолият олиб боради. Шунингдек, 3 та клуб ҳудудий футбол мактаби билан ҳамкорликда ишлашга қарор қилди.

Миллий олимпия қўмитаси қошида ташкил этилган "Олимпик" жамоаси Одил жуниор футбол мактаби билан келишувга эришган. Пролига иштирокчиси бўлган "Олимпик Мобиуз" эса Тошкент шаҳридаги ҳудудий футбол академияси билан ишлайди.

5 йиллик ривожланиш дастури асосида ўз футбол мактабига эга бўлган футбол клублари уни академияга айлантириш устида ишлаши кўзда тутилган. Шунингдек, ЎФА ҳудудий академиялари ҳамда мактаблари билан ҳамкорлик қилаётган футбол клублари ҳам келажакда бевосита клуб структурасида бўлган футбол мактабини ташкил этиши лозим.

Лига эса профессионал футбол клуби структурасида мавжуд профессионал ва ҳаваскор футболчилар рўйхатини онлайн шакллантириб боради ва шу орқали ҳаваскор футболчининг то профессионал карерасигача бўлган йўналиши ҳақида маълумотлар базасини шакллантиради.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 15:12, 20.02.2024.
Ўқилди: 1964 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.