Кириш Регистрация
01/11 00:45 Милан 3-1 Интер
01/11 01:00 Барселона 6-1 Алавес
01/11 01:00 Астон Вилла 1-1 Фулхэм
01/11 16:00 Локомотив 1-2 ОКМК
01/11 16:30 Комо 1-0 Венеция
01/11 18:00 Хетафе 3-1 Севилья
01/11 19:00 Фрозиноне 2-0 Торино
01/11 19:00 Лацио 2-1 Кальяри
01/11 20:15 Расинг 0-3 Реал Мадрид
01/11 21:30 Ливерпуль 0-1 Арсенал
01/11 22:00 Лечче 1-2 Женоа
01/11 22:30 Эльче 0-1 Валенсия
02/11 00:45 Ювентус 2-0 Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао 2-1 Реал Сосьедад
02/11 18:45 Пахтакор 2-6 Ан-Наср (СА)
02/11 21:00 Трактор 2-2 Нефтчи
02/11 21:00 Ас-Садд 0-0 Ал-Аҳли (СА)
02/11 21:00 Ал-Васл 4-3 Ал-Қува ал-Жавия
02/11 22:30 Сассуоло - Фиорентина
02/11 23:15 Ал-Ғарафа - Ал-Қодисия
02/11 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Айн
03/11 00:45 Аталанта - Парма
03/11 01:00 Депортиво - Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл - Эвертон

Бабаян «Ал-Иттиҳод»дан учралган аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар лигаси, нимчорак финали жавоб учрашуви доирасидаги “Ал-Иттиҳод” – “Навбаҳор” (2:1) жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида наманганликлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.  Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.    

- Барчага хайрли кеч! Бугун “Навбаҳор” учун тарихий лаҳза. Боиси, ОЧЛ мусобақасида жамоа илк бор ушбу босқичга қадар етиб келди. Албатта, турнирни ўйин якунида ўз дарвозамиздан аламли тарзда тўп ўтказиб юбориб, тарк этиш аламли. Бугун биз таркибида жаҳон даражасидаги топ юлдузлари бўлган Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши майдонга тушиб,муносиб қаршилик кўрсата олдик. Айниқса, учрашувннг 2-бўлимида йигитлар режа бўйича ҳаракат қилиб,қарши ҳужумларда имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қилишди.Йигитлар бугунги ўйинда майдонда  жонбозлик кўрсатиб, мухлисларга қувонч улашиш учун қўлдан келганича интилишди. Ишқибозлар “Навбаҳор” билан фахрланишса арзийди.  Мавсум-2024да шогирдларим ҳар бир ўйинда ижобий натижага эришиш, мухлтсларни хурсанд этиш учун қўлдан келганича ҳаракат қилишади. Мавсум энди бошланяпти ва ОЧЛ нимчорак финали доирасидаги мазкур ўйинлар жамоамизга тажриба вазифасини ўтайди. Афсуски, ОЧЛ мусобақаси биз учун якунланди. Аммо “Навбаҳор” бу йилги мавсумда ўзининг нималарга қодирлигини намойиш этади. 

Рақибни ғалаба билан табриклайман ва “Ал-Иттиҳод”га ОЧЛнинг кейинги босқич ўйинларида омад тилайман.

Шогирдларимнинг  ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим, улар мардонавор тарзда курашишди. Биз рақибнинг кучидан келиб чиққан ҳолда, ўйин услубини ишлаб чиққандик. Тўғри, учрашувнинг 1-бўлимида мезбонлар ҳужумкор ўйин намойиш этишди, аммо 2-бўлимда дарвозамиз олдида бирортаям хавфли вазитя ярата олишмади.Бутун учрашув давомида йигитлар яхши ҳимоялана олишди.

Кучли футболчиларга эга “Ал-Иттиҳод”га қарши тактика ишлаб чиққандик ва шогирдларим кўрсатмаларимни тўлиқ бажаришди, - деди “лочинлар” устози.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 06:59, 23.02.2024.
Ўқилди: 6638 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо "Реал"га "Арсенал" футболчисини олиб келишни орзу қилмоқда [3644]

"Барселона" ярим ҳимоячиси Флик қўл остидаги мавқеидан норози [2949]

Futbol TV телеканали 2-ноябрь куни Элит ОЧЛнинг 3 та ўйинини жонли трансляция қилади [2637]

"Реал" ва "Барселона" футболчилари "Челси"нинг трансфер рўйхатида [2513]

Мбаппе эмас: Куртуа яқиндаги "Эль-Класико"да "Реал"га ғалаба келтирган футболчини айтди [2493]

Туркия суперлигаси. «Башакшеҳир» - «Самсунспор» - 5:2 (Видеошарҳ) [2332]

Шомуродов ва Файзуллаев Туркия чемпионатидаги йирик ғалабадан сўнг яхши баҳоларга эга бўлди [1961]

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» – «Ан-Наср»: жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлди [1841]

«Реал» собиқ футболчиси: «Винисиуснинг четлатилиши Моуриньога қўл келди» [1590]

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» Тошкентга Роналдусиз келган «Ан-Наср»га теннисча ҳисобда ютқазди [1557]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик