2022 йилда "Челси" икки марта финалда - Лига кубоги ва Англия кубогида "Ливерпул"га ютқазган. Иккала ҳолатда ҳам ўйинлар 0:0 ҳисобида якунланди ва пенальтилар сериясида “қизиллар” устунликни қўлга киритди.
"Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино "Ливерпул"га қарши янги финал ўйини олдидан жамоа пенальтилар тепяптими, деган саволга жавоб берди. Ушбу жамоалар якшанба куни Лига кубоги учун курашади.
"Биз пенальтилар бўйича мунтазам равишда машқ қиламиз. Айтишларича, машғулотларда расмий ўйинлардаги пенальтилар пайтидаги босимни сезиб бўлмайди. Лекин, албатта, пенальтиларни қўллаш бизнинг ғоямизнинг бир қисмидир", - деди Почеттино матбуот анжуманида.
"Челси" ва "Ливерпуль" ўртасидаги Лига кубоги финали 25 феврал куни бўлиб ўтади.