Испаниялик жангчи “Сантяго Бернабеу”да бўлиб ўтадиган UFC оқшомининг марказий жангида иштирок этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у Испания телевидениясига берган интервьюсида айтиб ўтган.
Хабарларга қараганда, Испания бош вазири Илия Топурияга мамлакат фуқаролиги билан бўлган муаммони ҳал қилиб, унга пасспорт олиб беришга ваъда берган.
Эслатиб ўтамиз, Анаҳайм шаҳрида Топурия иккинчи раундда Александр Волкановскини мағлубиятга учратиб, австралиялик спортчидан UFC камарини тортиб олган эди.