Кириш Регистрация

Собиқ ҳакам: "Бу футболдаги энг ёмон эпизодлардан бири"

Баҳо:
+1 | -2

Испаниялик собиқ ҳакам Эдуардо Итурральде Гонсалес Ла Лига доирасидаги "Валенсия" - "Реал" (2:2) учрашувида юзага келган ҳакамлик можароси ҳақида гапирди.

"Топ" ҳакам томонидан амалга оширилган даҳшатли иш. У етти дақиқа қўшиб беради ва Карвахалга ВАР текшируви туфайли яна бир дақиқа қўшишини айтади. Бурчак тўпи 98:13 бўлганда берилади ва шу дақиқада тушунарсиз қарорлар занжири бошланади.

Агар сиз бир дақиқа қўшган бўлсангиз, бурчак тўпини ўйналишига рухсат бермаслигингиз керак. Агар у рухсат берган бўлса, у тўпни майдон ташқарисига чиқиб кетишига ёки дарвозага зарба беришга рухсат бериши керак.

"Валенсия" дарвозабони тўпни тепди ва у жарима майдончаси ташқарисига чиқди. Бу вақтда ўйин тўхтатилиши керак. Аммо ҳакам буни қилмади ва тўпни Диас қабул қилиб олади, у пасни узатади - бу вақтда ҳакам учта ҳуштак чалади. Учинчи тегинишда эса Беллингем гол уради.

"Реал Мадрид" ва "Валенсия" футболчилари норози бўлишларини тушунаман. Бу футболдаги энг ёмон эпизодлардан бири”, - дейди собиқ ҳакам Cadena Ser билан суҳбатда.

Киритилди: 10:21, 03.03.2024.
Ўқилди: 4745 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9044]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4626]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4564]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4193]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4074]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3269]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3003]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2903]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2665]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2409]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик