"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель Англия Премьер-лигасида тугалланмаган иши бор деб ҳисоблайди. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар бермоқда.
Манбага кўра, германиялик мутахассис ёзда Эрик тен Хагни истеъфога чиқариши мумкин бўлган "Манчестер Юнайтед"да ишлашга жуда қизиқмоқда. Хабар қилинишича, Тухель 2022 йил сентябрь бошида “Челси”дан жуда тез ишдан бўшатилганидан ҳануз норози.
Тухель мавсум якунида “Бавария” бош мураббийи лавозимини тарк этади. "Барселона" ҳам мутахассисни таклиф қилишдан манфаатдор, аммо Томас учун устувор вазифа "Туманли Альбион"га қайтиш.













