Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Про лига. «Арал» – «Дўстлик» ўйини бошқарган ҳакам 2 ойга четлатилди

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 12 март куни Ўзбекистон Про лигаси 1-туридан ўрин олган «Арал» – «Дўстлик» баҳси бош ҳаками Жалолиддин Ҳуснитдинов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилди.

Унга кўра, ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда бош ҳакам Жалолиддин Ҳуснитдиновга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.3-бандига мувофиқ, барча мусобақалардан 2024 йил 15 майга қадар, яъни:

— Ўзбекистон Кубогидан 3 та тур;
— Суперлига баҳсларидан 4 та тур;
— Про лига баҳсларидан 6 та тур;
— Аёллар Олий лигасидан 8 та тур;
— U21 лигасидан 4 та тур учрашувларига четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди.

Ҳакам «Арал» – «Дўстлик» ўйинидаги қуйидаги хатога йўл қўйганди:

Ўзбекистон Про лигаси 1-туридан ўрин олган «Арал» – «Дўстлик» баҳсининг 18-дақиқасида мезбонлар ён чизиқдан тўпни жарима майдончаси ичига ошириб берган, ҳимояланаётган жамоа вакили «Арал»нинг 17-рақамли футболчисини чалиб, йиқитган. Шундан сўнг, «Арал»нинг 32-рақамли футболчиси жарима майдончаси ичига ошириб берилган тўпни қўл билан тўхтатиб, гол урган. Учрашув бош ҳаками футболчи йиқитилган вазиятни ҳам, тўп қўл билан ўйналган вазиятни ҳам эътибордан четда қолдириб, голни инобатга олган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда 1-ҳолат учун пенальти белгиланиши керак эди, футболчи қўполлик билан йиқитилган. Шунингдек, кейинги ҳолатда тўп қўл билан ўйналган. Яъни, бош ҳакам иккала тараф зарарига хато қилган. Бу вазиятда бош ҳакам голни бекор қилиб, дастлабки ҳолатдаги йиқитилишга асосланган ҳолда пенальти белгилаши керак эди. Ҳакамнинг қарори нотўғри, деб топилди.

Манба: uzfhm.uz
Киритилди: 19:46, 14.03.2024.
Ўқилди: 1337 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.