Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн жамоанинг навбатдаги ўйинларида ярим ҳимоячи Илкай Гюндоган сардор бўлишини маълум қилди.
"Манунинг (Нойер) қайтганига қарамай, Франция ва Нидерландияга қарши ўйинларда Германия терма жамоа сардори — Гюндоган бўлади. Сардор жамоадошлари учун алоқа нуқтаси бўлиши ва футболчилар ўз қаторларида етакчи борлигини ҳис қилишлари керак
Тер Штеген ёки Нойер? Биз улар билан гаплашамиз ва кейин бир қарорга келамиз", - деди германиялик мутахассис.