Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Офсайд бўйича янги қоида ким учун фойдалироқ?

Баҳо:
+ | -

ИФАБ янги офсайд қоидасини синаб кўришда давом этмоқда. Бу ҳужумчиларга яққол устунлик беради.

Тажриба одатдагидек қуйи лигада текширувдан ўтказилади.

Ўтган йили футболнинг бош қонун чиқарувчи ташкилоти ИФАБ офсайд таърифини ислоҳ қилишга қарор қилди. Ҳозирда қонуннинг 11-бандида қуйидагича ҳолат мавжуд:

Ўйинчи офсайд ҳолатида бўлади, агар:

• унинг боши, танаси ёки оёғининг исталган қисми рақиб майдонининг ярмида бўлса (марказдаги чизиқдан ташқари)

• унинг боши, танаси ёки оёғининг исталган қисми тўпга ва сўнгги рақибга қараганда дарвоза чизиғига яқинроқ бўлса.

Бироқ, Арсен Венгер футбол оламини ўзгартирадиган ва ҳужумкор ўйинчиларга катта устунлик берадиган янги талқинни таклиф қилди. Матн қуйидагича:

• Ҳужум қилаётган ўйинчи ўйиндан ташқари ҳолатда бўлади, агар унинг танасининг у гол уриши мумкин бўлган ҲАММА аъзолари охирги ҳимоячидан ташқарида бўлса.

Моҳиятан, янги қоидага кўра, танангизнинг бир қисми (қўл эмас) ҳимоячи билан бир текисда бўлса, сиз офсайдда эмассиз, ҳолбуки илгари сиз тўлиқ текис чизиқ бўйича кўриб чиқилар эдингиз.

Француз бу қоидани имкон қадар тезроқ текширишни талаб қилди. У ўзининг биринчи таклифини 2021 йилда илгари сурган. Ўшандан бери янги офсайд қоидаси синовдан ўтказилди ва 2023 йил декабрь ойи охирида унинг янги қоидаларга киритилиши бўйича овоз беришлар кутилганди. Бироқ, 2024 йил март ойида эълон қилинган ИФАБ расмий пресс-релизида кўриб чиқиш муддати узайтирилди. Дастлабки синовлар Хитой лигасининг қуйи дивизионларида ўтказилган, кейин эса уларни Нидерландия, Швеция ва Италияга кўчиришни режалаштиришган.

Янги офсайддан ким фойда кўради - ҳужумчими ёки ҳимоячими?

Арсен Венгернинг асосий ғояси ўйин натижаларини ошириш. Шубҳасиз, унинг мақсади ҳужумкор ўйинчиларга устунлик бериш, чунки улар ҳозир мавжуд ўйин қоидаларини кўпроқ бузиб қўймоқда.

Ҳимоячилар учун янги "ўйиндан ташқари ҳолат" қоидаси огоҳлантирувчи қўнғироқдир. Ҳозир фаол фойдаланилаётган офсайд тузоқларини унутиш мумкин бўлади. Бундан ташқари, орқа чизиқда қўшимча муаммолар пайдо бўлади. Сунъий офсайд билан таваккал қилиш эҳтимоллари камайиб кетади. 

Эътиборлиси, авваллари ўйиндан ташқари ҳолат юзага келганда ҳам ҳакамнинг ҳуштаги янграган. Бироқ энди ҳакамлар ВАР аралашувига таяниб, амалда қарор қабул қилишмаяпти.

Қолаверса, мураббийлар ҳамкасбларининг режаларини қандай бузиш ҳақида ўйлаш билан бирга, янги офсайддан ўз жамоаси учун устунлик сифатида фойдаланиш борасида янги ғояларни ўйлаб топишлари керак бўлади. Ҳамма нарса ҳали ҳам синов режимида бўлишига қарамай, янги қоида пайдо бўлиш эҳтимоли унчалик кичик эмас.

Киритилди: 23:44, 18.03.2024.
Ўқилди: 1247 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4126]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3529]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2916]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2224]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2118]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2052]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1982]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1864]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1740]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1431]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик